26 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,8 °C

Ҳарбий
29 Янв  2020 925

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбий авиация ҳамкорлиги арафасида

Ўзбекистон олий ҳарбий авиация билим юртига Тожикистон мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий институт авиация факультети бошлиғи полковник Саломотшозода Восиф Саломатшо бошчилигидаги бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ташриф буюрди.

Делегация аъзолари Ўзбекистон олий ҳавбий авиация билим юртида таҳсил олаётган курсантлар учун яратилган кенг имкониятлар билан яқиндан танишди. Мазкур даргоҳда тайёрланадиган ҳарбий учувчиларнинг замонавий жиҳозлар билан таминланган ўқув хоналари, уларнинг яшаш шароити қўшни давлат вакилларида катта қизиқиш уйғотди.

Курсантларнинг парвозолди машқлари ўтказиладиган замонавий тренажёр, бўлажак ўзбек учувчиларининг машғулотлардаги фаоллиги, билим ва кўникмаси тожикистонлик ҳарбий делегация аъзоларида меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Меҳмонлар билим юрти фаолияти билан ташишар экан, ўзларининг илиқ фикрларини билдиришди ҳамда бу ердаги замонавий шароитлар, халқаро ҳамкорлик бўйича олиб борилаётган ишлар, умуман курсантларнинг ўқув жараёнларини юқори баҳолашди, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech