18 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,8 °C

Молия
11 Окт  2019 698

Давлат бюджети маблағларини ишлатишда қонун бузилишлар аниқланди

2019 йилнинг 9 ойида Давлат молиявий назорати департаменти томонидан “Давлат молиясини бошқариш ахборот дастури” (ДМБАД) ва “УзАСБО” дастури маълумотлар базасидан кенг фойдаланган ҳолда жами 2 655 та ташкилот ва муассасаларда камерал назорат тадбирлари ўтказди, деб хабар қилади Молия вазирлиги матбуот хизмати.

Камерал назорат тадбирларига қамраб олинган муассасаларнинг 820 тасида (31%) 22,6 млрд. сўм миқдорида бюджет қонунчилигини бузилиш ҳолатлари аниқланиб, назорат тадбирлари давомида кўрилган чора-тадбирлар натижасида 16,5 млрд. сўм маблағлар бюджетга тикланган.

Ҳисобот даврида назорат тадбирларининг асосий қисми бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларда маблағлардан мақсадли фойдаланиши ва молиявий интизомга риоя этилиши юзасидан ўтказилган бўлиб, 5487 та назорат тадбирларидан 4461 тасида (81,3%)
91,4 млрд. сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, ушбу асоссиз харажатларнинг 83 млрд.соъми (91%) давлат бюджетига тикланиши таъминланди.

Тўққиз ой давомида аниқланган бюджет интизомини бузилиш ҳолатлари Халқ таълими вазирлиги тизимидаги муассасаларида 18,9 млрд. сўм, Олий ва оърта махсус таълими вазирлиги тизими ташкилотларида 12,1 млрд. сўм, Мактабгача таълим вазирлиги тизимидаги муассасаларида 6,6 млрд. сўм, Согълиқни сақлаш вазирлигида 10,2 млрд. сўмни ташкил этган. 

Йирик миқдордаги молиявий хато ва камчиликлар Жиззах (13,5 млрд. сўм), Андижон (9,2 млрд. сўм), Самарқанд (7,7 млрд. сўм), Сурхондарё (7,1 млрд. сўм), Тошкент (7,3 млрд. сўм) вилоятларига ва Тошкент шаҳрига (7,5 млрд. сўм) тўғри келмоқда.

Назорат тадбирларида аниқланган 84,3 млрд. сўм қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 3 004 та назорат тадбирлари ҳужжатлари тегишли чоралар  кўриш учун  прокуратура органларига юборилди.

Ҳисобот даврида бюджет интизомини бузилишига йўл қўйган бюджет ташкилотларининг 261 нафар мансабдор ва масъул шахсларига белгиланган тартибда 191,4 млн. сўмлик маъмурий жарима қўлланилди.

Ўзпахтасаноат” АЖ тизимидаги пахта тозалаш корхоналарида 2018 йил ҳосилидан тайёрланган пахта хомашёсини қабул қилиш, қайта ишлаш, пахта маҳсулотларини сотиш бўйича ҳисоб-китобларнинг ҳаққонийлиги юзасидан ўтказилган 158 та назорат тадбирларининг 88 тасида 120,3 млрд. сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, назорат тадбири ҳужжатлари тегишли чора кўриш учун  прокуратура органларига топширилган.

Давлат молиявий назорати департаменти томонидан 9 ойда ўтказилган жами 7 152 та молиявий назорат тадбирларида 302,8 млрд. сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар аниқланиб, шундан 148,7 млрд. сўми бюджет ва мақсадли жамғармалар ҳамда хўжалик субъектлари ҳисоб рақамларига тикланиши таъминланди. 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech