21 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,4 °C

Яшил сайёра
19 Авг  2019 1314

Исландияда 700 ёшли Okjökull музлигига ёдгорлик тахтаси ўрнатишга қарор қилинди

Музлик аллақачон эриб кетган, аммо унинг хотирасини абадийлаштиришмоқчи.

Рамзий акция Американинг Райс хусусий университети (Техас штати) олимлари ташаббуси билан амалга оширилади. Шундай қилиб, улар иқлим ўзгаришига эътибор қаратишни режалаштиришмоқда. Музликнинг ўзи тасодифан танланмаган, айнан у, табиий кескин ўзгаришлар туфайли эриб кетган.

Бронза пластинкага исланд ва инглиз тилларида «Келажакка мактуб» сўзлари ўйиб ёзилган, дея хабар беради  dw.com.

Швецияда чиқадиган «NSD» газетасининг Исландия метеорология институти мутахассислари маълумотига таяниб хабар беришича, мамлакатда 300 тадан бироз кўпроқ музликлар бўлган. Бунда шунингдек, уларнинг эриши билан боғлиқ яхши томонлар - маҳаллий дарёлар сатҳининг кўтарилиши, шунингдек, гидроэлектростанциялар кўпроқ энергия ишлаб чиқариш имконига эга бўлганини ҳам келтиришган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech