12 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,3 °C

Воқеа-ҳодисалар
26 Сен  2019 2028

Франциянинг собиқ президенти Жак Ширак вафот этди

Франциянинг собиқ президенти Жак Ширак 86 ёшида вафот этди, деб хабар тарқатди France Press агентлиги. Бу ҳақда сиёсатчининг оила аъзолари журналистларга маълумот берган.

Ўлим сабаби ҳали аниқланмаган.

Хабарда айтилишича, собиқ француз раҳбари бугун эрталаб яқинлари даврасида бўлган.

Жак Ширак 12 йил давомида Францияни бошқарган – 1995 йилдан 2007 йилгача.

Жак Рене Ширак 1932 йил 29 ноябрда Парижда туғилган.

19 ёшида кема транспортида уч ой ишлаган. Ширак француз армиясида хизмат қилган, 1956-1957 йилда Жазоир урушида қатнашган ва яраланган.

Жак Ширак Франциянинг энг нуфузли таълим муассасалари — сиёсий тадқиқотлар институти ва маъмурият Миллий мактабида (1957) ўқиб, олий маълумотли бўлган.

Ўқишни тугатгач ҳисоб палатасида давлат хизматчиси сифатида ўз фаолиятини бошлаган.

1972 йилда Ширак қишлоқ хўжалиги вазири лавозимини эгаллади.

1974 йилдан 1976 йилгача Франция бош вазири бўлган.

1977 йилдан 1995 йилгача Париж мэри лавозимида ишлаган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech