13 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,2 °C

Энергетика
5 Окт  2019 1121

Навоий вилоятида 12 ой давомида қуёш электр станцияси қурилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 15-17 май кунлари АҚШга амалга оширган ташрифи чоғида эришилган келишувларга биноан, Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорацияси иштирокида Навоий вилоятида қуввати 100 МВт га тенг бўлган биринчи ФЭС қурилиши учун майдонча танланди.

 

Дастлабки саралаш танловида ХХР, Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони, БАА, Ҳиндистон, Жанубий Африка, Россия, Испания, Норвегия ва Франция мамлакатларининг 23 та компанияси иштирок этиб, улардан 11 нафари навбатдаги босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар қилади.

Шу билан бирга «Acwa Power» (Саудия Арабистони), «Jinko Power» ва «Aljoimah Energy & Water Consortium» (ХХР/Саудия  Арабистони); «Masdar» (БАА); «TBEA Xinjianing Sunoasis Co Ltd» (ХХР) ва «Total Eren» (Франция) каби 5 та компаниянинг тижорий таклифлари тақдим этилди.

Даъвогарларнинг техник ва тижорат таклифларини ўрганиш ва баҳолаш натижаларига кўра, тендер комиссияси ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 1 кВт / соат учун 2.679 АҚШ цент ва қурилиш муддатини 12 ой деб белгилаган "Масдар" (БАА) халқаро тендер компаниясини ғолиб деб эьлон қилди.  

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech