19 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -2,3 °C

Ташвишли хабар
12 Фев  2020 640

Бухорода Nexia ағдарилди

Жорий йилнинг 10 февралида тахминан соат 07:30 ларда Бухоро вилояти  Ромитан туман ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

24 ёшли А.Р. «Nexia-2» русумли автомашинасида А-380 автомобил йўлида «Хоразм-Бухоро»  йўналишида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, бошқарувни йўқотиши оқибатида автомашина йўлнинг чеккасига чиқиб кетган ва бир неча марта айланиб кетган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида йўловчилардан  49 ёшли У.М. ва 42 ёшли Д.А.лар ҳодиса жойида вафот этганлар. Ҳайдовчи ва 36 ёшли учинчи йўловчи Х.Ю. эса шифохонага мурожаат етказдирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) га асосан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech