23 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,9 °C

Мамлакатимизда
11 Дек  2019 1620

Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги Қонуннинг янги таҳрири имзоланди

Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги Қонуннинг янги таҳрири Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилмоқда.

Қонунда Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий, молиявий, пул-кредит, инвестиция, ижтимоий, маданий-гуманитар, таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа соҳалардаги ваколатлари аниқ белгиланди.

Шунингдек, Қонунга Вазирлар Маҳкамасининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи, ушбу ҳуқуқни амалга ошириш тартиби алоҳида модда сифатида киритилди.

Қонун билан Вазирлар Маҳкамасига масалаларни киритиш ва кўриб чиқиш тартиби белгилаб берилди.

Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Президенти ва Администрацияси, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлиги масалаларига оид нормалар киритилди.

Шу билан бирга, Қонунга Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигига оид алоҳида боб киритилди.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech