26 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,1 °C

Хавфсизлик
10 Янв  2020 3445

Урилди, ёнди, қочди

9 январь куни соат 23.20 да «Халқлар дўстлиги» саройи олдидаги Бунёдкор кўчасида (Чилонзор тумани) йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

44 ёшли ҳайдовчи Ислом Каримов кўчасига бурилишдан олдин светофор яқинидаги тор жойда «Ласетти»сини тўхтатди. Унга орқадан катта тезликда келаётган «БМW» автомобили келиб урилди ва ҳар икки машина ҳам аланга ичида қолди.
«Ласетти» ҳайдовчиси ва унинг 6 ёшли йўловчиси Тошкент ИИББ ЙПХ ходимлари ва Миллий гвардия томонидан қутқариб қолинди. Улар жароҳатлар ва куйишлар билан шифохонага олиб кетилди. Бошқа икки йўловчи (44 ва 8 ёш) ҳодиса жойида вафот этди.
«БМW» ҳайдовчиси воқеа жойидан ғойиб бўлган. Унинг шахсини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.
Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш… ўша қилмиш одамлар ўлимига сабаб бўлса») очилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech