21 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,4 °C

Воқеа-ҳодисалар
16 Окт  2019 441

Япониядан 320 километр нарида КХДР кемаси тўнтарилиб кетди

Япония оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Шимолий Кореяга тегишли балиқ овлаш кемаси Япониянинг Исикава префектураси Ното яримороли яқинидаги махсус иқтисодий зонаси сувларида тўнтарилиб кетган.

NHK телеканали хабарига кўра, Япониянинг патруль хизматига ҳалокатга учраганларни қидираётган бошқа бир КХДР кемасидан ҳалокат сигнали узатилган.

Киодо агентлигининг хабар беришича, кема Судзу шаҳридан 320 километр шимоли-ғарбга тўнтарилган. Ҳодисанинг сабаби сифатида тўқнашув бўлгани борасидаги тахмин чиқариб ташланган.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябрда худди шу ҳудудда Япония инспекция кемаси билан тўқнашувдан сўнг КХДРнинг яна бир балиқ овлаш кемаси чўкиб кетганди. Экипаж аъзолари қутқариб қолинган, аммо Япония ва КХДР воқеа юзасидан ўзаро норозилик баёнотларини алмашган.

Японияда КХДР балиқчилари томонидан мамлакат атрофида ноқонуний балиқ овлаш ҳақида жуда кўплаб хабарлар пайдо бўлган.

Яна бир ўхшаш маълумот. Экипажи аъзолари Россиянинг Приморск ўлкаси ФХХ чегара назорати ходимларига ҳужум қилган КХДРнинг балиқ овлаш шхунаси терговчилар томонидан текширилмоқда,

Жорий ой бошида Россия ФХХ Япон денгизида браконьерларни ҳибсга олишда чегарачилар томонидан қуролдан фойдаланилгани ҳақида хабар берганди. Ҳуқуқбузарлар кейинчалик масалага ойдинлик киритиш мақсадида Находкага жўнатилган. Сентябрь ойи ўрталарида КХДРнинг бошқа браконьерларини ҳибсга олиш чоғида улар Россия чегарачиларига ҳужум қилиб, тўрттасига жароҳат етказгани ва бир чегарачининг ўқотар қуролдан яралангани ҳақидаги хабар пайдо бўлганди. Шунингдек, тўқнашувда шимолийкореяликлардан ҳам бир киши яраланган ва кейинчалик у вафот этган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech