21 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,7 °C

Энергетика
30 Сен  2019 1174

“Ўзнефтгазинспекция”: 8 миллиард сўмлик газ ноқонуний ишлатилган

Кўплаб огоҳлантиришларга ва белгиланган тартибда чоралар кўрилганига қарамай, якка тартибдаги бизнес вакиллари, шунингдек, аҳоли томонидан табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилмаслик давом этмоқда, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Жорий йилнинг сентябрь ойи давомида “Ўзнефтегазинспекция” томонидан республикада газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича ўтказилган профилактик тадбирлар давомида газ таъминотига 300 дан ортиқ ноқонуний уланишлар оқибатида жами 8 млрд. сўмга яқин зарар етказилганлиги аниқланди.

Хусусан, Андижон вилоятида жойлашган “Мухаммад ХССНЧФ” корхонага қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехида 390 млн. сўмдан ортиқ, 394 минг метр куб, шунингдек, Тошкент вилоятида жойлашган “Хуррам Савдо” МЧЖга қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехида жами 128 млн. сўмдан ортиқ 128 772 метр куб табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланди.

Умуман олганда, жорий йилнинг бошидан 2250 дан ортиқ табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, тегишли чоралар кўриш учун ҳужжатлар ҳуқуни муҳофаза қилиш органларига топширилди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech