18 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,9 °C

Урбанизация
31 Мая  2019 2064

Самарқандда уч йилда 6 та замонавий кўприк қурилади

2022 йилда Самарқанд шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити ўтказилиши, ушбу нуфузли тадбирни юқори савияда ташкил этиш учун кейинги уч йилда шаҳар ҳудудида 6 та йўл ўтказгич - кўприк қурилади.

Яъни, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 майдаги «Самарқанд шаҳрида 2019-2022 йилларда амалга ошириладиган улкан бунёдкорлик ишлари тўғрисида»ги қарорига кўра, Самарқанд шаҳрида 2019-2022 йилларда барпо этиладиган кўприк ва тоннеллар, шунингдек, қуриладиган, таъмирланадиган ва реконструкция қилинадиган автомобиль йўлларининг манзилли рўйхати тасдиқланди, деб хабар тарқатди маҳаллий нашрлардан бири Zarnews.

Натижада уч йил ичида лойиҳа қиймати 452,5 миллиард сўм, умумий узунлиги 197 метр бўлган Сиёб канали устидан ўтувчи (37 метр),  Гагарин кўчасида темир йўл устидан ўтувчи (10 метр), Қозизода Румий кўчаси бўйлаб 4Р-46 автомобил йўлидан ўтувчи (12 метр), Оқдарё туманидаги собиқ Рофи Ҳамроев номли хўжалик ҳудудини Самарқанд шаҳри маркази билан боғловчи Қорадарё устидан ўтувчи (54 метр) , Ибн Холдун кўчасидаги темир йул устидан ўтувчи (34), Гагарин кўчасидан М-37 автомобиль йўлига чиқиш учун Сиёб канали устидан ўтувчи (50 метр) кўприклар қурилади.

Қурилиш ишлари республика бюджети маблағлари ҳамда “Абу-Даби тараққиёт жамғармаси” маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech