15 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -0,8 °C

Ташвишли хабар
17 Ноя  2019 607

Ж.Ортиқхўжаевга тегишли дея таъкидланаётган аудиоёзув бўйича бош прокуратура баёнот берди

Бош прокуратура томонидан Интернет нашрларида ва ижтимоий тармоқларда 2019 йил 16 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаевга мансублиги таъкидланиб тарқатилган аудиоёзувларнинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар ўрганилмоқда.

Ўрганиш натижалари ҳар томонлама қонун доирасида кўриб чиқилиб, улар юзасидан қўшимча баёнот берилади, дейилади бош прокуратура баёнатида.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқлардан тарқалган ва Ж.Ортиқхўжаевга тегишли дейилаётган аудиоёзувда журналистларга нисбатан ҳақоратли ва танқидий фикрлар билдирилган. Бу эса журналистлар томонидан кескин эътирозларга сабаб бўлмоқда. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech