USD = 8146,38 SUM   EUR = 9965,47 SUM
Тошкент

2017 йилда Ўзбекистонга Россия нефти экспорти 68 минг тоннадан ошди

Дата публикации: 12 01 2018

2017 йилда Ўзбекистонга Россия нефти экспорти 68,2 минг тоннани ташкил қилди, деб ёзади UZ24.


Хусусан, ноябрда Ўзбекистонга 30 минг тонна, декабрда — 38,2 минг тонна нефть етказиб берилган. Аввалроқ «Транснефть» расмий вакили Игорь Демин компания 2017 йил декабрида Ўзбекистонга 50 минг тонна нефть етказиб беришни режалаштираётганини айтган эди. Демин гап ҳозирча синов тариқасидаги етказиб беришлар ҳақида бораётганини аниқлик киритганди.

Ўзбекистон ва Россия 2017 йилнинг 5 апрелида Ўзбекистонга 500 минг тонна Россия нефтини етказиш ҳақидаги меморандумни имзолаган эди.

Количество просмотров

144

Янгиликлар лентаси