USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Бадиий академиянинг янги аъзолари

Дата публикации: 13 03 2018

2017 йил 21 сентябрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзолигига ўтказилган сайлов натижасида 12 нафар янги аъзо сайланди. 


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 6 мартдаги қарори асосида Ўзбекистон Бадиий академиясининг янги ҳақиқий аъзолари рўйхати тасдиқланди. 

Ушбу рўйхатдан график рассом Анвар Мамажонов, рангтасвирчи рассомлар – Сарсенбой Бойбўсинов, Ғофур Қодиров, Аслиддин Исаев, Файзуллахон Аҳмадалиев, Бахтиёр Назаров, Иван Салпинкиди, шунингдек, санъатшунослик фанлари доктори, профессор Нигора Аҳмедова, ҳайкалтарош Марина Бородина, архитектор-наққош Анвар Илҳомов, уста-рассом Сирожиддин Раҳматиллаев, ганчкор уста Мансуржон Муродов ўрин олган. 

Айни вақтга қадар академия таркибида 27 нафар академик бор эди. Эндиликда улар сафига номлари зикр этилган ижодкорлар ҳам қўшилди. 

Количество просмотров

695

Янгиликлар лентаси