USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Абдулазиз Комилов 14—21 январь кунлари АҚШга ташриф буюради

Дата публикации: 14 01 2018

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги делегация 14−21 январь кунлари АҚШга ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.


Ўзбекистон делегацияси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йорк шаҳридаги бош қароргоҳида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг «Оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик: ишонч чоралари» номли тадбирида ва вазирлар даражасидаги «Хавфсизлик ва тараққиётнинг ўзаро боғлиқ модели сифатида Афғонистон ва Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни йўлга қўйиш» мавзусида очиқ мунозараларда иштирок этади ҳамда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ва хорижий давлатларнинг бир қатор ташқи ишлар вазирлари билан учрашувлар ўтказади.

Шунингдек, ташриф дастурида Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон—АҚШ музокараларини ўтказиш ҳам назарда тутилган.

Количество просмотров

301

Янгиликлар лентаси