USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга жўнаб кетди

Дата публикации: 19 01 2018

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди.


Сурхондарё вилояти 1941 йил 6 мартда ташкил топган. Аҳолиси сони 2 миллион 500 минг. Умумий ер майдони 20,1 минг квадрат километр. Вилоятда 280,8 минг гектар экин майдони мавжуд. Шундан суғориладиган ерлар – 240,9 минг гектар. Вилоят маркази – Термиз шаҳри. Вилоятдаги 13 та туманнинг ҳар бири ўзига хос салоҳиятга эга. 24 йирик саноат корхонаси, 60 қўшма корхона, 11 мингдан зиёд кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда.

Президентимиз 2017 йил 10-11 февраль кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида кўплаб истиқболли лойиҳалар билан танишган ва ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан зарур топшириқлар берган эди. Ўтган бир йилга яқин вақт мобайнида вилоятда қатор саноат лойиҳалари ишга туширилди, аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қиладиган ижтимоий объектлар фойдаланишга топширилди. Асосийси, кўплаб янги иш ўринлари яратилди.

ЎзА

Количество просмотров

203

Янгиликлар лентаси