USD = 8146,38 SUM   EUR = 9965,47 SUM
Тошкент

Спорт

Хитойда йигирма уч ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ярим финалга чиқди.

Ўзбекистон футбол федерациясининг хабар беришича Самвел Бабаян ЎФФ Ижроия қўмитаси бюросининг 2018 йил 15 январдаги 3-сонли қарорига мувофиқ футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан умрбод четлаштирилди.

Ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев профессионал рингдаги кетма-кет 12-ғалабасини нишонлади. Аҳамиятли томони, у нокаутга учратиш анъанасини давом эттирди.

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси томонидан Тошкентда ташкил этилган навбатдаги мусобақада мамлакатимизнинг энг кучли чарм қўлқоп усталари саккиз вазн тоифасида ўзаро куч синашди. 

Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан футболчиларнинг ёшини кичрайтириб кўрсатиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш каби иллатларнинг илдизига болта уриш мақсадида, мавжуд маълумотлар мунтазам равишда ўрганилиб, таҳлил қилиб борилмоқда. 

Испаниянинг Marca нашри мухлислари «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессини 2017 йилнинг энг яхши футболчиси деб тан олдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорни имзолади.

Ўзбекситон футбол федерацияси сайтидаги хабарга кўра миллий чемпионатимизнинг бу мавсумдаги ўйинларини трансляция қилиш учун  телеканаллар учрашувларнинг юқори сифатли трансляциясини таъминлашлари учун камида 6та камера, шу жумладан, секинлаштирилган тасвирларни намойиш қила оладиган камера орқали амалга оширилиши такидланган.

Брисбенда эркаклар ўртасида ўтказилаётган “АTP Brisbane International – 2018” мусобақасини Денис Истомин ғалаба билан бошлади.

Pages

Янгиликлар лентаси