USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Бокс: рейтинг жанглари

Дата публикации: 08 01 2018

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси томонидан Тошкентда ташкил этилган навбатдаги мусобақада мамлакатимизнинг энг кучли чарм қўлқоп усталари саккиз вазн тоифасида ўзаро куч синашди. 


Тўрт раунд ўтган рейтинг жангларида Улуғбек Собиров – Муҳаммадрасул Саримсоқовни, Шукирулло Воҳидов – Саидбек Азимжоновни, Бексултон Равшанов – Бобир Норовни, Бургут Ҳожибоев – Отабек Қосимовни мағлуб этди. Муҳиддин Ражаббоев ўз вазн тоифасида ўтган баҳснинг иккинчи раундида рақиби Шеркомил Раҳимовни техник нокаутга учратди.

Вазни 63 килограммдан ортиқ бўлган Жасур Аҳмаджонов олти раунд ўтган жангда Фаррух Файзиевни енгиб, ўзининг навбатдаги ғалабасига эришди, деб хабар беради Ж.Тошхўжаев,ЎзА.

Количество просмотров

575

Янгиликлар лентаси