USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Рингга «Ўзбегим» қўшиғи билан чиқиб келган Шоҳжаҳон Эргашев енгилмас америкаликни 3-раунддаёқ таслим қилди

Дата публикации: 14 01 2018

Ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев профессионал рингдаги кетма-кет 12-ғалабасини нишонлади. Аҳамиятли томони, у нокаутга учратиш анъанасини давом эттирди.


Америкалик енгилмас боксчи Сони Фредриксонга қарши рингга чиққан Эргашев рақибини 3-раунддаёқ техник нокаутга учратишга муваффақ бўлди. Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устасининг кетма-кет зарбаларига Фредриксон туриб бера олмади.

Фредриксон бунга қадар проф боксда 18 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида рақибларини таслим қилишга эришганди. 12 та жангини эса нокаут билан якунлаганди. Эндиликда карьерасидаги илк мағлубиятни Шоҳжаҳон Эргашевдан қабул қилиб олди.

Эргашев Нью-Йоркдаги Turning Stone Resort Casino in Verona рингига бошидаги дўппи ҳамда Шерали Жўраевнинг «Ўзбегим» қўшиғи садолари остида чиқиб келганди.Daryo.uz.

Количество просмотров

390

Янгиликлар лентаси