USD = 8188.33 (+1.38) SUM   EUR = 10057.73 (-139.12) SUM
Тошкент

Таълим

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти кенгашига Президентимиз совғаси – библиобус, яъни кутубхона шаклидаги махсус автотранспорт воситаси калити тантанали равишда топширилди. 

Ўзбекистон Президентининг «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқи ахборот» каналида хабар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бир қатор коллежлар юридик коллежларга айлантирилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

29-31 март кунлари Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган «Восточная сказка» XIV халқаро мусиқий  фестивалида иштирок этган Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг 3-курс талабаси Зинатдин Нуратдинов танлов ғолиби бўлди ва гран-при соҳибига айланди.

Тошкент шаҳридаги Инха университети (IUT) ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Ахборот ва коммуникация технологияларига ихтисослаштирилган махсус мактаб ўқитувчилари таълим соҳасида Финляндиянинг илғор тажрибаси билан танишдилар.

Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Жорий йил 1-3 апрель кунлари «Ломоносов – 2018» форуми доирасида М.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида математика ва информатика бўйича фестиваль бўлиб ўтади. 

2018 йилнинг 23 февраль куни Вазирлар Маҳкамасининг 140-сонли қарори билан Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепцияси кучга кирди. Бу ҳақда «Дарё»га Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тизимидаги бир гуруҳ офицер ва сержантлар Тошкентда Инҳа университетида ахборот-коммуникация технологияларига оид билим ва малакаларини оширмоқда, деб хабар берди Daryo.uz.

Мактабда ўқийдиган фарзандимни телефонини ўқитувчиси олиб қўйибди. Шахсий мулк бўлса, уни олишга ҳаққи борми? Ушбу саволга Адлия вазирлигининг мутахассислари жавоб берди.

Pages

Янгиликлар лентаси