USD = 8146,38 SUM   EUR = 9965,47 SUM
Тошкент

Жаҳон

Америка Қўшма Штатлари Марказий Осиёда "С5+1" форматида учрашув ўтказишни режалаштирмоқда. 

“Мегафон” компаниясининг собиқ раҳбари  Иван Таверин россияда яшовчи ўзбек миллиардери Алишер Усмоновнинг телевизон бизнесини тўла сотиб олди.

АҚШ давлат департаменти фуқароларни саёҳат қилиш хавфсизлиги тўғрисида хабардор этишнинг янги тизимини тақдим этди, унинг доирасида барча давлатлар тўрт тоифага бўлинган. Қўшма Штатлар ташқи сиёсат идорасининг тушунтиришича, тавсиялар режалаштирилаётган сафарлар хатарини баҳолаш имконини беради.

Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатидаги қаттиқ совуқ ҳаво сабаб бир кунда қирқдан кўпроқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда IANS ахборот агентлиги хабар берди. Ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги бошпанасизлар.

 Швециялик бир гуруҳ боғча болалари ўрмондан тўрт мингдан кўпроқ евро  (қарийб 40 млн сўм) солинган банка топиб олишди, деб хабар беради  «Швеция Радиоси».

АҚШ бутун дунё бўйлаб “террорчиликка қарши урушиш” учун 5,6 трлн доллардан кўпроқ маблағ сарфлаган. Бундай маълумотни АҚШнинг Браун университети мутахассислари олиб борилган Costs of War лойиҳаси натижаларига иқтибос келтирган ҳолда The Nation нашри хабар берди.

CTV телеканали тарқатган хабарга қараганда, 2017 йили Афғонистонда оиласи билан биргаликда асирликдан озод этилган канадалик Жошуа Бойлга ўз мамлакатида айблов эълон қилиниб, қамоққа олиннан.

АҚШнинг молиявий-иқтисодий янгиликлар бўйича нуфузли “Bloomberg” агентлиги “Ўзбекистонда валютанинг кутилмаган тарзда 50 фоиз девальвация қилиниши тижорий шартнома тузувчиларнинг эътиборини тортади” деб номланган мақола эълон қилиб, унда Шавкат Мирзиёев Президент этиб сайланганидан кейин Ўзбекистоннинг инвесторлар назарига тушишини таъминлаганини, валюта сиёсатини эркинлаштирганини ёзади.

Pages

Янгиликлар лентаси