17 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,7 °C

Молия
28 Дек  2018 2693

Ортиқча тўланган пенсия суммаси қолдиқлари ҳисобдан чиқарилади

Ўзбекистонда 2019 йил 1 январь ҳолатига пенсияларни тўғри тўлаш бўйича текширишлар натижасида аниқланган фуқароларга ортиқча тўланган пенсия суммаси қолдиқлари ҳисобдан чиқарилади. Бу Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.

 

Мазкур кўрсатманинг бажарилиши Молия вазирлиги зиммасига юкланди.

2019 йил 1 январдан бошлаб зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ҳамда дафн этиш маросими учун нафақаларни тўлаш харажатларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech