11 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,8 °C

Спорт
28 Дек  2018 2735

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Туркиядаги йиғини якунига етмоқда

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 15 декабридан бери Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказаётганидан хабарингиз бор. Йиғин давомида Эктор Купер бошчилигидаги мураббийлар штаби Осиё Кубогига йўл оладиган якуний таркибни аниқлаб олди.

Йиғин доирасида битта назорат ўйини ўтказиш режалаштирилганди. Аммо миллий терма жамоамиз бош мураббийи кейинчалик бу фикрдан қайтиб, турли жароҳатларни олдини олиш мақсадида назорат учрашуви ўтказмасликка қарор қилди. 29 декабрдан 30 декабрга ўтар кечаси футболчиларимиз Туркиядан юртимизга қайтиб келишади. Кейин 2 январь куни Бирлашган Араб Амирликларига йўл олишади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech