10 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Ташвишли хабар
20 Июн  2019 2127

Сирдарёда боғча болаларнинг заҳарланишига ичимлик суви сабаб бўлган

18-19 июнь кунлари Боёвут тумани шифохонасининг юқумли касалликлар бўлимига 21-МТМнинг 3 ходими ва 22 тарбияланувчиси ўткир ичак касаллиги, овқат токсикоинфекцияси аломатлари билан келтирилган. Мактабгача таълим вазирлиги ишчи гуруҳи заҳарланиш сабабларига доир хизмат текшируви ўтказди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Аниқланишича, заҳарланишга истеъмол учун яроқсиз бўлган ичимлик суви сабаб бўлган. Гап шундаки, Сирдарё вилояти Боёвут туманида марказлашган ичимлик суви таъминоти мавжуд эмас. 17 июнь куни 21-МТМга ичимлик суви келтирилмаган ва муассаса мудираси маскан эҳтиёжлари учун истеъмолга яроқсиз бўлган ичимлик суви(канал суви)дан фойдаланишга қарор қилган. Бу эса болалар ва ходимларнинг шифохонага тушишига олиб келган.

Белгиланган қоидаларга кўра, марказлашган ичимлик суви таъминоти бўлмаса, маҳаллий ҳокимият идоралари МТМга ичимлик суви ташиб келтирилишини таъминлаши зарур. Боёвут тумани мактабгача таълим бўлими мудираси ишчи гуруҳга 21-мактабгача таълим муассасасини ичимлик суви билан таъминлашга доир шартномани кўрсата олмади. Санитар-эпидемиологик назорат томонидан МТМни очишга рухсат берилиши сабаблари Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда аниқланади.

Шунингдек, 21-МТМда ичимлик суви захирасининг йўқлиги ҳам аниқланган. Ичимлик суви заҳираси махсус ҳажмли идишларда санитар меъёрларга амал қилинган ҳолда сақланиши керак.

Хабарда айтилишича, Мактабгача таълим вазирлиги хизмат текширувини давом эттиради, унинг натижаларига кўра, айбдорларга қонунчиликда белгиланган чоралар қўлланилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech