26 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,5 °C

Мамлакатимизда
27 Мая  2019 444

1 июндан бошлаб товуқ, қуён ва балиқ экспорти учун Ҳукумат рухсати талаб қилинмайди

Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4337, 24.05.2019 йил.

Қарорга мувофиқ, экспорт қилувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби ўрнатилди.

Мазкур тартибга кўра, Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси экспорт қилувчиларга:

-тижорат банкларининг экспортолди кредитлари, шу жумладан, айланма маблағларни тўлдириш учун берилган кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплашга, миллий валютадаги кредитлар бўйича – Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 10 фоизлик пунктдан кўп бўлмаган миқдорда, хорижий валютадаги кредитлар бўйича – тижорат банклари томонидан белгиланган ставканинг 40 фоизи, бироқ 4 фоизлик пунктдан ошмаган миқдорда компенсация тақдим этади;

-тижорат банкларининг кредитлари, шу жумладан, экспортолди кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 4 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик беради.

2019–2020 йиллар давомида ушбу бандда кўрсатилган мақсадлар учун Давлат бюджетидан 50 миллиард сўмгача миқдорда маблағ ажратилади.

Маҳаллий экспорт қилувчи корхоналар (уларнинг ваколатли вакиллари)га маҳсулотларни экспорт қилишда темир йўл транспортида ташиш харажатларини 50 фоизигача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади.

Қарор билан Экспортни рағбатлантириш агентлиги маҳсулотни экспортга ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш учун Давлат бюджетининг маблағлари ҳисобидан субсидиялар тўлаш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.

Товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан тушган умумий тушумда тайёр маҳсулот экспорти улуши 50 фоиздан юқори бўлган юридик шахсларга уларнинг аризаларига кўра экспортга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё, бутловчи буюмлар ва материаллар импортида қўшилган қиймат солиғи тўлашни божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб 120 кунга кечиктириш имконияти берилди.

2019 йил 1 июндан бошлаб тирик ҳолдаги товуқ, қуён ва балиқ ҳамда уларни сўйиб ишланган маҳсулотлар экспорти учун Президент ёки Ҳукумат рухсати талаб қилинмайди.

Шунингдек, қарор билан “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компаниясининг устав капитали унинг ўз капитали ҳисобига 221,6 миллиард сўмгача кўпайтирилди ҳамда компанияда экспортолди ва экспорт суғуртаси масалалари бўйича бош директорнинг биринчи ўринбосари лавозими жорий этилди.

2019 йил 1 августгача Ташқи иқтисодий маълумотлар портали яратилади. Мазкур портал орқали ташқи иқтисодий фаолият соҳасида давлат хизматлари интерактив шаклда тақдим этилиб, унда давлат тили, рус тили ва бошқа хорижий тилларда батафсил маълумотлардан фойдаланиш имконияти таъминланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech