24 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,1 °C

Урбанизация
9 Янв  2020 2358

1 мартдан ҳудудлар қиёфасини янгилаш масаласи кенг муҳокама қилинади

Қонунчиликка киритилган янгиликка мувофиқ, ер ажратиш ва шаҳарсозлик соҳасида жамоатчилик назорати механизмлари кенгайтирилмоқда.

Хусусан, 2020 йил 1 мартдан бошлаб:

аҳоли масканларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш ва ободонлаштириш, шунингдек, уларда комплекс қурилиш ва реконструкция қилиш ишларини амалга оширишга оид қарорлар дастлаб ўша ҳудуддаги аҳоли ўртасида муҳокама қилинади ва жамоатчилик экспертизасидан ўтказилади.

Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга ер ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар қабул қилинганидан (расмийлаштирилганидан) кейин 1 кун муддатда тегишли ҳокимликларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиб борилади.

Бу масалага оид тартиблар Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2019 йил 13 декабрдаги “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгилаб ўтилган.

 




Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech