22 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,8 °C

Бизнес
26 Июн  2020 662

1 миллион 579 минг долларга экспорт

«Ўзагроинспекция»нинг Самарқанд вилоят бошқармаси маълумотларига кўра, Самарқанд вилоятида тадбиркорлар томонидан 1 миллион доллардан ортиқ қийматдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортга йўналтирилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

Айни кунларда Самарқанд вилоятида пахта, ғалла ва мева-сабзавотчилик йўналишида 40 дан ортиқ кластер корхоналари фаолият юритаётган бўлиб, натижада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳияти тобора ортиб бормоқда.

Жумладан, «Булунғур-Сандвик» масъулияти чекланган жамияти етиштирилган маҳсулотни саноат усулида қайта ишлаш орқали экспорт қилишга ихтисослашган йирик кластер корхоналаридан биридир. Ушбу корхона томонидан 2019 йилда 5 миллион 955 минг доллар миқдорида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари Россия, Германия, АҚШ сингари кўплаб давлатларга экспорт қилинган.

Мамлакатимизда коронавирус пандемияси асоратларини бартараф этиш, республикамизнинг экспорт салоҳиятини янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида жорий йилда 8 миллион доллардан зиёд маҳсулот экспортга чиқарилиши режалаштирилган. Бугунги кунга қадар, 1 миллион 579 минг доллар миқдоридаги карам, исмалоқ, турли кўкатлар каби маҳсулотлар АҚШ, Россия ва Европа давлатларига экспорт қилинган.

Айни вақтда Кластер корхонаси томонидан Булунғур туманида 341 гектар, Тайлоқ, Ургут ва Жомбой туманларидаги фермер хўжаликларига қарашли 1 минг 100 гектар майдонда булғор қалампири, карам сингари экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари парваришланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech