07 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,3 °C

Энергетика
22 Авг  2019 1126

1 минг 763 нафар табий газдан ноқонуний фойдаланган истеъмолчи аниқланди

«Ўзнефтегазинспекция» томонидан ўтказилган навбатдаги назорат текширувларида табиий газ истеъмоли билан боғлиқ қатор қонунбузарликлар аниқланди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, жорий йил 1 январдан 15 августгача тегишли ҳужжатларсиз табиий газдан фойдаланиб келган 1 минг 763 нафар истеъмолчи аниқланди. Айбдорларга тегишли чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга топширилган бўлиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ноқонуний тарзда фойдаланилган газ миқдори 39 млн. 780 минг куб. метрни яъни 40 млрд. сўмни ташкил этади.

Биргина август ойининг биринчи 15 кунида тегишли ҳужжатларсиз табиий газдан фойдаланиб келган 187 та улгуржи истеъмолчи аниқланган бўлиб, ноқонуний фойдаланилган газ ҳажми 3 млн. 200 минг куб. метрни, шуниндек 3 млрд. сўмни ташкил этган.

Мисол учун, Навоий вилоятининг, Кармана туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётган пишган ғишт ишлаб чиқарувчи «Баҳор Интер Азия» корхонаси томонидан 417 минг куб метр газ ўғирлаган, шу билан бирга Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида жойлашган «Жарқўрғоннефть» АЖга қарашли «Қумқўрғон Эстакадаси»да 213 минг метр куб газни қонунга зид тарзда истеъмол қилинган, шу каби ҳолатлар оҳак ишлаб чиқарувчилари томонидан содир этилиб жумладан, «Қиробод мавжлари» МЧЖ (Бухоро вилояти, Қоракўл тумани) 75 минг куб метр газни талон-тарож қилган, «Орбита глобус» МЧЖ (Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани) томонидан 219 минг куб метр газ ўғирланган ва “Домтекс” МЧЖ томонидан (Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани) 330 минг метр куб табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлди.

Мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида юқоридаги каби қонунбузарликларни содир этган 101 та истеъмолчи фош этилиб, ўғирланган қимматбаҳо табиий газ миқдори 1 млн. 396 минг куб. метрни ташкил этиши аниқланди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech