05 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,2 °C

Инвестициялар
15 Янв  2020 1164

Олий даражадаги ташрифлар самараси бўй чўзмоқда

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилда Бирлашган Араб Амирликлари ва Японияга олий даражадаги ташрифлар якунларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Портал pv.uz/«Правда Востока»/15 январь. Президентнинг 2019 йилнинг 24-26 март кунлари БААга ва 17-20 декабрь кунлари Японияга расмий ташрифлари бўлиб ўтди.
Ташрифлар натижасида ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар тўплами ҳамда савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги шартномалар имзоланди.

«Масалан, Бирлашган Араб Амирликлари билан умумий қиймати 10 миллиард доллардан ортиқ қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди, Япония билан эса бу кўрсаткич 6,6 миллиард доллардан ошади», дея хабар қилади Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизматига таянган REGNUM АА.

Энергетика, инфратузилмани ривожлантириш, нефть-газ, кимё ва нефть-кимё саноати, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, сайёҳлик ва бошқа соҳаларда йирик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Амирлик томони иштирокида жамғармаси 1 млрд доллар бўлган «The Abu Dhabi Uzbek Fund» инвестиция фонди ташкил этилди, «бугунги кунга келиб ушбу фонд маблағлари ҳисобидан кичик ва ўртача лойиҳаларни молиялаштириш, шунингдек, Самарқандда меҳмонхона қуриш ва «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонасини хусусийлаштириш маъқулланган».

Шунингдек, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) маблағлари жалб қилиниб, Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт марказини қуриш ва жиҳозлаш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Япониянинг халқаро ҳамкорлик банки (JBIC, The Japan Bank for International Cooperation) маблағлари ҳисобидан «Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказлари (Дата-центр) яратиш», «Халқаро пакетли коммутация марказларини кенгайтириш», «Телекоммуникация транспорт тармоғи ва маълумотлар узатиш тармоғини кенгайтириш», «Радио тармоқни модернизация қилиш» лойиҳаларини амалга ошириш учун 180 млн долларни жалб этишни режалаштирган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech