20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,2 °C

Кейинги авлод
8 Авг  2019 448

Бу йил Тошкент шаҳрида 1-синфларга қанча ўқувчи қабул қилинади?

2019-2020 ўқув йилида 1-синфларга жами 49598 нафар бола қабул қилиниши режалаштирилган. Бугунги кунда қарийб йигирма беш минг ўқувчи қабул қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилади.

Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси тасарруфида бугунги кунда 287 та умумий ўрта таълим муассасалари фаолият юритмоқда. Улар лойиҳа сиғимига кўра умумий қуввати 308739 нафар ўқувчига мўлжалланган бўлиб, 2019-2020 ўқув йили мазкур таълим муассасаларида жами 442906 нафар, яъни амалдаги қувватига нисбатан 134167 нафар кўп ўқувчилар таълим-тарбия олиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 5 августдаги 1068-сонли қарори асосида фаолияти тугатилаётган 4 та касб-ҳунар коллежлари ҳам бош бошқарма тасарруфига ўтиши муносабати билан янги ўқув йилида янги мактаблар ташкил этилади. Хусусан, эндиликда Миробод компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи биносида 56-сонли умумтаълим мактаби, Миробод саноат касб-ҳунар коллежи ўрнида 65-сонли умумтаълим мактаби, Тошкент молия ва иқтисодиёт коллежи биносида 68-сонли умумтаълим мактаби, Юнусобод компьютер-технология касб-ҳунар коллежи ўрнида 72-умумтаълим мактаби иш бошлайди.

 

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech