14 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,1 °C

Мамлакатимизда
8 Авг  2019 978

11 августдаги тест синовлари қайси кунга кўчирилди?

Давлат тест марказининг маълум қилишича, Қурбон Ҳайити муносабати билан 11 август, якшанба кунига белгиланган тест синовлари бошқа кунга кўчирилди.

Ҳудудларда 11 августга белгиланган тест синовлари қуйидаги кунларга кўчирилди:

Қашқадарё вилояти – 12 августга

Фарғона вилояти – 13 августга

Жиззах вилояти – 13 августга

Навоий вилояти – 13 августга

Қорақалпоғистон – 14 августга

Андижон вилояти – 14 августга

Хоразм вилояти – 14 августга

Самарқанд вилояти – 14 августга

Бухоро вилояти – 15 августга

Тест синовлари кўчирилган абитуриентлар тест синовига кириш рухсатномасини янгидан олиши шарт эмас. Бино ҳамда тест синовлари вақти (сменаси) аввалгидек сақланиб қолади.

P.S.: Рўйхатда кўрсатилмаган ҳудудларда тест синовлари 11 августгача тугаб бўлган бўлади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech