17 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,4 °C

Хавфсизлик
11 Янв  2019 1504

1,1 миллиард сўмлик ноқонуний тамаки маҳсулотлари айланмасига чек қўйилди

Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ДХХ Чегара қўшинлари тезкор ходимлари билан ҳамкорликда катта миқдордаги тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Қўмита матбуот хизматининг ёзишича, фуқаро М.И. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина шубҳали бўлиб, кузатувга олинади. Мазкур автомобиль Миробод туманида истиқомат қилучи фуқаро А.Ш. хонадони ёнида тўхтагач хонадон ва автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилади.

Текширув натижасида А.Ш.нинг уйи ертўласидан 13 хил номдаги 13 минг 509 қути, автомашинадан эса 7 хил номдаги 11 минг қути хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ҳамда акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра қиймати 1,1 миллиард сўмлик жами 24 минг 509 қути сигаретлар ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech