27 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,9 °C

Ижтимоий ҳаёт
11 Мая  2020 380

117 мингдан зиёд ёшнинг бандлиги таъминланди

Президент Халқ қабулхоналари қишлоқ ёшлари бандлигини таъминламоқда.

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан Президент Халқ қабулхоналари томонидан Ёшлар иттифоқи ва секторлар билан ҳамкорликда ёшлар муаммолари билан ишлаш, айниқса, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур йўналишда ҳар бир ҳудудда «Манзилли режа» ва «Йўл харитаси» ишлаб чиқилиб, маҳаллий кенгашлар сессиялари қарорлари билан тасдиқланди. Ушбу ҳужжатлар ижроси доирасида мамлакатимиз бўйича жами 117 минг нафардан зиёд ёшнинг бандлиги таъминланди.

Хусусан:

- қишлоқ хўжалигида қарийб 40 минг 70 нафар,

- тадбиркорлик соҳасида 17 минг 520 нафардан ортиқ,

- жамоатчилик ишларида 22 минг 550 нафардан кўпроқ,

- қурилиш соҳасида 5 минг нафардан зиёд,

- 139 та қудуқ қазилди;

- 122 та сув насоси ўрнатилди;

- 38 та насос таъмирланди;

- 20 та дренеж қурилди;

- 2 та дренаж таъмирланди;

- 95 километр сув новлари янгидан тортилди, 42 километр қисми таъмирдан чиқарилди;

- 224 километр канал ва ариқлар тозаланди.

бошқа соҳа ва йўналишларда 29 минг 800 нафардан ортиқ, шу жумладан, вазирликлар, қўмиталар, уюшмалар ва бошқа ташкилотлар тизимларида 16 минг 297 нафар ёшлар ишга жойлаштирилди.

Шулар қаторида 2 минг 61 нафар ёш турли касбларга қайта ўқитилди.

Ёшларнинг тадбиркорликка оид 9 минг 157 лойиҳаси учун тижорат банклари 357,5 миллиард сўмлик имтиёзли кредитлар ажратди.

«Ҳар бир ёшга – бир гектар» лойиҳаси доирасида 15 минг нафардан зиёд ёшларга 29,3 минг гектар ер ажратилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 10 минг 223 минг нафар ишсиз фарзандларини бирлаштирган 266 та ишлаб чиқариш бирлашмалари ташкил этилди. Мазкур кооперативларга аъзолик бадаллари учун 28,5 миллиард сўм субсидия ажратилди.

Халқ қабулхоналари, ҳудудий секторлар раҳбарлари ёрдамида кооперативлар томонидан қир-адир ва чўл ҳудудлардаги ерларда 1 минг 922 минг гектар қўриқ очилди, экинзор ҳисобидан чиқарилган 5 минг 368,3 гектар ер қайта экин майдонларига қўшилди.

Янги очилган ва қайта экинзорга айлантирилган ерларни суғоришмақсадида:

Президент Халқ қабулхоналарининг бу йўналишдаги ишлари давом этмоқда. Улар ҳақида қўшимча хабардор берилади. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech