16 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,9 °C

19 та йўналишни қамраб оладиган 120 ташаббус

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигида Ўзбекистон делегациясининг Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи чоғида солиққа тортиш ва кадрлар масалаларини ҳисобга олган ҳолда ҳамкорлик соҳасини 17 дан 19 тагача кенгайтириш, шунингдек, кейинги уч йил мобайнида 120 қўшма ташаббусларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Улардан 73 таси 2019 йилда ишга туширилиши лозим. Бундан ташқари, муассасалар фаолияти  самарадорлигини, раҳбарлар малакаси ва салоҳиятни оширишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда ҳамкорлик жадвалини такомиллаштириш тўғрисидаги битимни амалга оширишнинг аниқ муддатлари тасдиқланди.

2019 йил апрель ойида имзоланган битим шартларига мувофиқ, икки мамлакат 19 йўналишда қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун эксперт ишчи гуруҳларини туздилар.

БААда билимлар алмашиш борасидаги ҳамкорлик давлат дастурининг бир қисмидир. Ушбу ташаббус доирасида Бирлашган Араб Амирликларида ҳукуматни модернизация қилиш бўйича Миср, Иордания, Коста-Рика ва Португалия билан ҳамкорлик шартномалари имзоланди, дея хабар беради AETOSWire.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech