26 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,7 °C

Хавфсизлик
8 Янв  2019 790

1206 дона LG русумли телевизорларнинг ноқонуний олиб кирилаётганлиги аниқланди

Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан катта миқдорда телевизорларни яширин тарзда олиб кирилаётгани фош этилди. 

Бухоро вилоятида фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятлардан бири номига жўнатилган юк контейнерларида, ҳужжатларга кўра, 389 ўринда қиймати 5422 АҚШ долларига тенг бўлган «Синтетик ип»​ товарлари бўлиши керак эди, деб хабар ермоқда Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати.

Бироқ контейнерлар божхона кўригидан ўтказилганда унда ҳужжатларда кўрсатилмаган қиймати 5 миллиард сўмлик жами 1206 дона LG русумли телевизорлар мавжудлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech