22 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,5 °C

Бизнес
24 Июн  2020 760

121 минг долларлик тарвуз экспорти

Қиймати 120 минг доллардан зиёд тарвуз маҳсулоти экспортга йўналтирилди.

Давлат статистика қўмитасининг ахборот хизматидан маълум қилишларича, жорий йил 1 июнь ҳолатига кўра, қиймати 121 минг долларга тенг 190,5 тонна тарвуз хорижга экспорт қилинди, деб хабар беради «Дунё» АА.

Мамлакатимизда етиштирилаётган тарвуз энг кўп қўшни Қозоғистонга (113,5 тонна) экспорт қилинган. Жорий кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 11,2 тоннага кўпдир.

Бундан ташқари юртимизда етиштирилган тарвузлар Қирғизистон, Россия ҳамда Тожикистон бозорларига ҳам йўналтирилган. Ҳозирги кунга қадар Россияга 38,3 тонна, Қирғизистонга 38,4 тонна ва Тожикистонга 0,3 тонна полиз маҳсулоти етказиб берилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech