19 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,6 °C

Хавфсизлик
1 Фев  2019 1324

133 миллион сўмлик ноқонуний маиший техника воситалари аниқланди

 Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари билан ҳамкорликда 2 турдаги маиший техника воситаларини ноқонуний олиб кирилишига доир яна бир божхона қоидабузарлиги фош этилди.

Давлат божхона қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, фуқаро О.З. бошқарувидаги “Мерседес-Бенц Спринтер” русумли юк автомашинаси Наманган вилояти  Янгиқўрғон туманида текширилганда ундан ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган жами 133 миллион сўмлик 57 дона рангли телевизор ҳамда 2 дона микротўлқинли печ борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech