19 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,6 °C

Хавфсизлик
12 Янв  2019 1162

141,5 миллион сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари билан ҳамкорликда товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.

Давлат Божхона қўмитаси матбуот хизматининг хабар қилишича, Янгиқўрғон тумани ҳудудида ўтказилган тадбирда фуқаро А.З. бошқарувидаги “Лабо” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилади. Автомашинада қўшни давлатдан олиб ўтилган, хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган жами 88,5 миллион сўмлик ёндиргич (зажигалка), электор ҳисоблагич, газ ҳисоблагич ва қўлқоплар борлиги аниқланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давомида айнан шу ҳудудда фуқаро О.О. бошқарувидаги яна бир “Лабо” русумли автомашина текширилганда унда қиймати 53 миллион сўмлик тегишли ҳужжатлари бўлмаган  24 дона телевизор борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech