19 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +37,7 °C

Хавфсизлик
6 Мая  2019 704

147 миллион сўм кредит маблағи мақсадсиз сарфланган

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Китоб туман бўлими ходимлари томонидан “Ҳар бир оилатадбиркор” давлат дастури бўйича фуқароларга “Иссиқхона” қуриш учун ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан мониторинг ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Мониторингда, туманда тузилган ишчи гуруҳ ва банк ходимлари томонидан кредит олиш учун мурожаат қилган фуқароларнинг эҳтиёжмандлиги жойига чиқиб ўрганилмасдан ва кредит ажратилишига оид ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги текширилмасдан кредитлар ажратилиши оқибатида иссиқхона қуриш учун AT “Халқ банки” Китоб филиалидан 11 нафар фуқароларга 147 млн. сўм кредит маблағлари ноқонуний ажратилиб, кредитларнинг мақсадсиз сарфланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан AT “Халқ банки” Китоб филиали мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech