14 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,8 °C

Транспорт
5 Янв  2019 1704

15 январдан Самарқандда ҳам фото ва видео қайд этиш воситалари ишга тушади

Самарқандда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳрининг 4 та кўча ва чорраҳасида 2019 йил 15 январдан онлайн тизимида ишловчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситалари ишга туширилади.

Вилоят ҳокимининг қарорига асосан ҳозирги кунда Самарқанд шаҳридаги Регистон кўчасида жойлашган “Регистон майдони мажмуаси” қаршисидаги пиёдалар ўтиш жойига, Мирзо Улуғбек – Бўстонсарой, Мирзо Улуғбек – Шохрух ва Мир Саид Барака – Мирзо Улуғбек кўчалари чорраҳаларига махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари ўрнатилди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар қилмоқда.

Мазкур ускуналар 2019 йилнинг 15 январь кунидан бошлаб ишга тушади. Улар орқали йўл ҳаракати қоидалари, яъни транспорт воситасини бошқариш вақтида телефондан фойдаланиш, светофор ишорасига бўйсунмаслик, йўл чизиғи ва белгиларига амал қилмаслик каби қоидабузарлик содир этган ҳайдовчилар аниқланиб, уларга нисбатан доимий чоралар қўлланилиши жорий этилади.

Шу билан бирга вилоят кўчаларида онлайн тизимида ишлаётган 4 та “Арена” русумли тезликни ўлчаш ускуналари мавжуд ва улар ёрдамида бугунгача 39 мингга яқин қоидабузарликлар аниқланган.

Жорий йилда Самарқанд шаҳридаги барча чорраҳаларга махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари ўрнатилиши режалаштирилган ва бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech