26 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22 °C

Долзарб
15 Мая  2020 453

15 май: чегаралар очила бошланяпти

Словения Европа мамлакатлари ичида коронавирус эпидемияси тугаганини эълон қилган биринчи давлат бўлди.

Энди бу мамлакатга келганлар 14 кунлик карантинда сақланиши шарт эмас, деб хабар беради Al Jazeera ахборот манбаи.

Ўзбекистонда карантин 1 июнга қадар узайтирилди. Шунингдек, ҳудудлараро авиапарвоз ва темир йўл қатновлари тикланди.

РИА Новостининг хабарига кўра эса, Москвада бугундан бошлаб коронавирусга қарши антитаначалар мавжудлигини аниқлаш учун бепул оммавий тест текшируви бошланади. Тажриба иммунфермент таҳлил усулида олиб борилади.

АҚШда ишсизлик нафақасига даъво қилувчилар сони 36 миллион кишидан ошди, деб хабар беради Bloomberg.

The Washington Post да хабар берилишича, Европа комиссияси пайшанба куни Хитойдан Европа Иттифоқи мамлакатларига келтирилаётган 10 миллион дона ниқобни сифати пастлиги сабаб тўхтатгани ҳақида маълум қилди.

Литва, Латвия ва Эстонияда бугундан эътиборан ҳаво, денгиз, темир йўл ва автобус қатновлари тикланди, деб хабар беради Reuters.

Daily Mail ахборот манбаи тарқатган хабарга кўра, Финляндияда икки ойлик танаффусдан сўнг мактаблар яна очилди. Барча ўқувчи, ўқитувчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлар санитария меъёрлари ва гигиена қоидаларига риоя қилишлари шарт

Коронавирус пандемияси туфайли жаҳон иқтисодиёти 5,8 триллиондан 8,8 триллион долларгача зарар кўриши мумкин. Бунда мамлакатлар томонидан COVID-19 тарқалишини секинлаштириш бўйича жорий қилинган қатъий чораларнинг иқтисодий фаолиятга салбий таъсири асосий омил бўлиб қолмоқда, деб хабар беради BBC.

Худди ушбу ахборот манбаи хабарига кўра, Ухан шаҳри ҳукумати 11 миллион аҳоли ичидан қарийб уч миллион кишини тест текширувидан ўтказилгани тўғрисида маълум қилган. Мақсад пандемиянинг янги тўлқинини назорат қилишни кучайтиришдан иборат.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech