08 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,6 °C

Ташвишли хабар
13 Мар  2020 379

15 тонна гиёҳванд модда қўлга туширилди

Мексика мудофаа вазирлиги куни кеча 15 тонна гиёҳванд модда ортган юк машинани қўлга олгани ҳақида маълум қилди. Юкнинг қора бозордаги нархи 24, 5 миллион доллар экани айтилмоқда.

"Мусодара қилинган юкнинг тахминий бозор нархи 24 531 924 долларга баҳоланади, бу эса жиноий гуруҳ фаолиятига сезиларли зарба бўлди", дейилади мудофаа вазирлиги сайтида тарқатилган хабарда.

Куэробаби стратегик назорат постида ўрнатилган гамма-сканер автомобилга ортилган юк шубҳали эканини кўрсатган. Шундан кейин, текшириш мобайнида машинада оғирлиги 15 409,5 килограмм бўлган 2299 қоп марихуана борлиги маълум бўлди.

Сўнгги йилларда энг йирик ўлжа 2014 йил май ойида Тихуанда қўлга туширилган эди. Ўшанда ҳуқуқ посбонлари 40 тонна ноқонуний юкни қўлга олишган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech