15 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +1,8 °C

Мамлакатимизда
9 Апр  2019 1259

159 мурожаатнинг аксарияти жойида ҳал этилди

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Марат Ишбеков, вилоят сектор раҳбарлари, вилоят ва туман Халқ қабулхонаси мудирлари, масъул ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирокида Дўстлик тумани аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди.

 

Сайёр қабулда вилоят раҳбарига аҳоли ўртасида тўпланиб қолган 159 та масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.

Масалан, Дўстлик шаҳри “Ғ.Ғулом” маҳалласида яшовчи Акром Алманов шаҳар ҳудудидаги дренажларнинг ишламаслиги йиллар давомида халқни қийнаб келаётганини, ерларнинг шўрланиши ва заҳланиши борасида шикоят қилиб келган эди. Ушбу мурожаат бўйича “Обод маҳалла” Давлат дастури асосида пул маблағлари ажратилиб, шаҳардаги барча маҳаллалардаги дренажларни ишга тушириш борасида ҳам тегишли ишлар олиб борилиши белгиланиб, масалага ечим топилди.

Шунингдек, учрашувда туманнинг “Бунёдкор” қишлоғида яшовчи фуқаро Аҳмаджон Йўлдошев ногиронлиги туфайли аравачага муҳтожлиги бўйича узоқ вақт давомида кўплаб идораларга мурожаат қилганлиги, аммо ҳеч ким ёрдам бера олмаганлиги ҳақида мурожжат қилди. А.Йўлдошевга ўша ернинг ўзидаёқ аравача тақдим этилди.

Учрашувда мурожаатларнинг асосий қисми “Обод маҳалла” Давлат дастури доирасида аҳолининг турар-жойлари бузилиши билан боғлиқ бўлиб, ер майдони ажратиш, яшаш учун шарт-шароитлар яратиш каби муаммоли ҳолатларни бартараф этишга қаратилди.

Оммавий қабулда фуқаролик паспортини олиш, йўл ва иншоотлар қурилиши, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик фаолияти ривожлантириш, банк кредит маблағлари ажратиш, электр энергияси таъминоти, аҳолини иш билан таъминлаш, пенсия ҳамда нафақа масаласи билан боғлиқ саволлар 1-сектор раҳбарининг диққат марказида бўлди.

Учрашувда кўтарилган муаммо ва билдирилган таклифларнинг ҳар бири бўйича алоҳида рўйхат юритилди. Улар бўйича масъуллар бириктирилиб, мутасаддиларга қатъий бажариш муддатлари белгиланди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech