18 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +37,1 °C

Хавфсизлик
26 Апр  2019 829

18 дона телевизор бозорга кириш арафасида қўлга тушди

Амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахслар 20 турдаги маиший техника буюмлари, офис техникалари ва бошқа жиҳозларни ҳар 6 ойда чегарани биринчи маротаба кесиб ўтаётганда божхона тўловларисиз фақат 1 донадан олиб киришлари белгилаб қўйилган.

Аммо, айрим фуқаролар мўмай даромад ортириш мақсадида маиший техника буюмларини юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришга уринишмоқда. Фарғона вилояти божхоначилари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда шу каби қонунбузарлик ҳолати фош этилди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси.

 “Аввал-Фарғона-Марғилон” йўналишида ҳаракатланган фуқаро И.У.га тегишли “Кобальт” русумли автомашина Марғилон шаҳридаги бозор ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, автомашина салонида юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати қарийб 20 миллион сўмлик 18 дона  телевизорлар борлиги аниқланган.

Содир этилган  ушбу ҳуқуқбузарлик вилоятнинг Сўх тумани маъмурий суди томонидан кўриб чиқилиб, қонунбузарга нисбатан тегишли тартибда жазо тайинланган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech