27 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,9 °C

Мамлакатимизда
11 Июн  2019 431

186 та туман (шаҳар)ларда кутубхона ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан 2019–2024 йилларда Ўзбекистонда ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш концепцияси ҳамда ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасига тушадиган маблағларнинг икки фоизи Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ажратилади.

Миллий кутубхона қошида 186 та туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари ташкил этилади.

Шунингдек, мактаблар ва коллежлар қошида фаолият кўрсатаётган барча ахборот-ресурс марказлари тугатилади, уларнинг китоб фондлари ва штат бирликлари янгидан ташкил қилинаётган туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларига берилади.

Қарор билан янги ташкил этилаётган туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказларининг асосий вазифалари белгилаб берилди.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ахборотдан фойдаланиш имкониятлари яратиш, фойдаланувчиларга ҳар қандай (босма, мультимедиа ва рақамли) ташувчиларда, Интернет тармоғида сифатли ахборот манбаларидан фойдаланиш имкониятини яратиш шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, давлат ташкилотларида, шу жумладан, ҳарбий қисмларда идоравий кутубхоналар ташкил қилинади (такомиллаштирилади). Уларнинг китоб фондини янгилаш ва тўлдириш учун зарур нашрлар рўйхати ҳар йили шакллантириб борилади.

21 май Кутубхоначилар куни деб белгиланди. Бунда кутубхоначиларни кўп йиллик ҳалол меҳнати ва ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун давлат мукофотлари билан тақдирлаш ва рағбатлантириш кўзда тутилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech