26 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,3 °C

Мамлакатимизда
9 Мар  2019 907

190 дона ноқонуний олиб кирилаётган товарлар қўлга олинди

Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари хориждан пойтахтимизда фаолият юритувчи хусусий корхоналардан бирининг номига келган юкларни кўздан кечириш давомида божхона қоидабузарлигини фош этишди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси.

Ҳужжатларга кўра, вазни 38 тоннадан ортиқ 1369 ўриндан иборат маиший техника товарлари ортилган бўлиши лозим эди. Аммо, божхона кўриги давомида юклар билан ҳужжатлардаги маълумотлар ўртасида тафовутлар кўзга ташланган.

Натижада, контейнерларга ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча, жами қиймати 167 миллион сўмлик 190 дона кир ювиш машинаси, чангютгичлар, радио товарлари  ортилганлиги аниқланган.

Ҳозирда  мазкур  ҳолат юзасидан божхона текширувлари жараёнлари давом эттирилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech