15 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,5 °C

Хавфсизлик
5 Июл  2020 468

2 киши ЙТҲ қурбони, уч кишининг ҳаёти хавф остида

Жиззахда ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этган, уч нафари эса жонлантириш бўлимида.

2020 йил 2 июль соат 15:00 ларда Ғаллаорол тумани Оқтом МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-40 «Ғаллаорол-Ўсмат» йўлининг 40 километрида Ғаллаорол йўналиши бўйича ҳаракатланиб бораётиб «Nexia» русумли автомашина қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган «Damas» русумли автомашина билан тўқнашиб йўл транспорт ҳодисасини содир этилган.

Маълум бўлишича, ЙТҲ «Nexia» русумли автомашина ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотиши натижасида содир этилган.

Оқибатда, «Damas» русумли автомашинанинг 42 ва 47 ёшли йўловчилари тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

«Nexia» русумли автомашина ҳайдовчиси, шунингдек, 28 ва 15 ёшли йўловчилари Ғаллаорол туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Шунингдек, хабарда йўл ҳаракати иштирокчиларини транспорт воситасини бошқараётганда амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари» га риоя қилишга, ҳамда ўзи ва бошқаларнинг ҳаётига бефарқ бўлмасликка чақиради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech