30 Март 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,4 °C

Хавфсизлик
26 Фев  2020 631

Боёвутда ис газидан 2 нафар фуқаро вафот этди

Сирдарё вилояти Боёвут туманида икки киши ис газидан заҳарланиши оқибатида вафот этди.

Жорий йилнинг 26 февраль куни соат 9:20да Сирдарё вилояти Боёвут тумани Маданият МФЙдаги уйларнинг бирида хонадонга ўрнатилган «АГВ» иситиш печидан ис гази сизиб чиққан.

Натижада 2 нафар фуқаро ўша жойда вафот этган. Уларнинг бири 20 ёшда, иккинчиси эса 16 ёшда бўлган, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати.

 «Ҳозирда ҳолат бўйича дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, айнан, Боёвут туманида 2019 йилнинг ноябрь ойида ҳам фуқароларнинг ис газидан заҳарланиши ҳолатлари кузатилган эди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech