26 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,7 °C

Долзарб
20 Мая  2020 297

20 майда дунёда нима гап?

Пандемия сабаб жаҳон иқтисодиётининг инқирози таъсирида дунё бўйлаб 60 миллионга яқин киши қашшоққа айланиши мумкин, деб огоҳлантиради Интерфакс ахборот манбаи.

АҚШ президенти Доналд Трамп ЖССТ раҳбариятига 30 кун давомида Вашингтоннинг ислоҳот ўтказиш талабини бажариш тўғрисида очиқ хат йўллади. Ташкилот очиқ хатни рад этган тақдирда АҚШ ЖСТТни молиялаштиришни ва ташкилотга аъзоликни тўхтатади, деб хабар беради The Guardian.

Аввалроқ коронавирусдан зарарланиб касалхонага ётқизилган Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин ўз хизмат вазифасига қайтди, деб хабар беради РИА Новости.

The National тарқатган хабарга кўра, коронавирус эпидемияси сабаб чегарада қолиб кетган БАА аҳолиси 1 июнда амалдаги виза билан қайтишлари мумкин экан.

Германияда рағбатлантириш тўловлари 12 миллиард еврога етди. Маблағлар коронавирус пандемияси сабаб азият чеккан 1,5 миллионга яқин кичик бизнес ва ўз-ўзини иш билан таъминлаш ишлари учун ажратилади, деб хабар беради DW.

Reutersнинг хабар беришича, Нидерландияда 2 июндан юқори синф ўқувчилари ўқиши тикланади. 1 июндан бошлаб кафе ва ресторанлар 30 кишидан ортиқ ташриф буюрувчиларни қабул қилишлари мумкин. Фақат ижтимоий масофага қатъий риоя этиш зарур бўлади.

Буюк Британияда ишсизлик даражаси сўнгги 24 йил ичида рекорд кўрсаткичга етди. Апрел ойида ишсизлар сони 2,1 миллионгача ўсди, деб хабар беради The Guardian.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech