08 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,7 °C

Хавфсизлик
3 Сен  2019 595

Кўйлак орасига яширилган 20 минг АҚШ доллари барибир фош бўлди

Божхона ходимлари нақд хорижий валюталарни мамлакатимиздан ноқонуний олиб чиқилиши ҳолатларига ўз вақтида чек қўйишмоқда.

Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости ходимлари томонидан шу каби қонунбузарлик ҳолати ўз вақтида аниқланди, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Қўшни давлатга йўл олган фуқаро Ў.М.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва унинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганида ушбу шахс қора рангли сумкаси ичидаги кўйлак орасига 20 минг АҚШ долларини устамонлик  билан яширганча олиб кетмоқчи бўлганлиги аниқланди.

Аммо унинг бу найранги ўзига панд берди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech